Боёвутлик ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ташкил этилди

13.11.2020, 17:46

Боёвутлик ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ташкил этилди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими ташаббуси билан Боёвут туман Кенгаши билан биргаликда тумандаги ўз меҳнати билан катта ютуқларга эришаётган “Ҳақберди Файз” фермер хўжалигида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Дастлаб иштирокчилар фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. Бугунги кунда фермер хўжалигининг умумий ер майдони 200 гектарни ташкил этиб, 2 гектар боғ, 50 гектар ғалла ва 148 гектар озуқа майдонини ташкил этади.

“Ҳақберди Файз” фермер хўжалиги раҳбари Шукур Рахмонбердиевнинг маълумотларига кўра, хўжаликда 300 дан ортиқ чорва моллари парвариш қилинмоқда. Жорий йилда Халқ банки Гулистон шаҳар филиали томонидан берилган кредит эвазига 67 та, кейинчалик ўз маблағлари ҳисобига 53 та зотдор “Гольштейн” чорва моллари Украина давлатидан олиб келинди. Фермер хўжалиги яқин кунларда Украинадан яна 120 та зотдор чорва молларини олиб келишни режалаштирмоқда. Бу эса ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.   

Шунингдек, хўжалик масъуллари 20 декабрдан 2 январгача туман марказидаги аҳолини арзон гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни режа қилган.

Фермер хўжалиги ҳар йили ғалла режасини ортиғи билан бажариб келмоқда. Айни пайтда фермер хўжалигида 10 нафарга яқин ишчилар бандлиги таъминланган.

Учрашувдан кўзланган мақсад ёшларда кучли мотивация уйғотиш билан бир қаторда касб-ҳунар ва бизнесга ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

масъул ходими

  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+