Улуғнорда хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

22.01.2018, 17:26

Улуғнорда хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

Улуғнор туманининг чекка ҳудудидаги Бобур маҳалласининг 4209 нафар аҳолисининг 2130 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Маҳалла фуқаролар йғини раиси Гулнорахон Ўсарова маҳалла ҳолидан доимий хабардор. Кимнинг қандай муаммоси бор, кимга қандай ёрдам керак – барчасини яхши билади. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан маҳалланинг “Саноат”, “А.Авлоний”, “Фарҳод” ҳамда “Шукрона” кўчалари хонадонларида ташкил этилган амалий мулоқотлар давомида аҳолининг муаммоларига ечим топилди.

-Моддий аҳволим, оилавий шароитим, саломатлигим яхши эмас, - дейди “Саноат” кўчаси 45-уйда истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Мақсуда Усмонова. – Президентимизнинг ногиронларга кўрсатаётган ғамхўрликлари туфайли бизларга алоҳида эътибор берилаётгани, хонадонимиз давлатимиз томонидан замонавий таъмирлангани ҳамда маҳалламиз ташаббуси билан 4 фоизли кредит ҳисобига қорамол олиб берилганидан бошим кўкка етди. Бугун эса O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ходимларининг ташрифи, хол сўраганлари бизга бўлган эътибордан даракдир.

Феруза Охунова “А.Авлоний” кўчаси 7-хонадонда истиқомат қилади. 12 сотихдан иборат томорқасида тадбиркорликни йўлга қўйиш ниятида. Бундан ташқари, маҳалласидаги бўш турган ерни “ноль” қийматида олган, бу жойга маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш шоҳобчаси қурмоқчи. Фуқаро мазкур фаолиятларни йўлга қўйиш учун кредит олишда қатор тўсиқларга дуч келаётгани хусусида мурожаат қилди.  Унинг муаммосини ҳал қилишни халқ депутатлари Улуғнор туман Кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаммаджон Абдуллаев ўз зиммасига олди.

“Фарҳод” кўчасида Ҳулкарой Пўлатова, “Шукрона” кўчасида яшовчи Лазокатхон Ўрмоноваларнинг ҳам имтиёзли кредит олиш масаласидаги мурожаатларига ечим топишни O‘zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши иш режасига киритди.

Умидахон ИСАЕВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+