"Дурдона" лойиҳаси доирасида дурдона асарлар тарғиб қилинди

13.11.2020, 17:49

O’zLiDeP Китоб туман Кенгаши томонидан “Чармгар” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида мумтоз адабиётимиз ва санъатимиз дурдоналарини тарғиб этиш, уларнинг онгида миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини шакллантириш орқали “оммавий маданият”га қарши иммунитет ҳосил қилишга қаратилган “Дурдона” лойиҳаси доирасида “Китоб – маънавият  сарчашмаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Партия туман Кенгаши фаоллари, “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари,  ёшлар, маҳалла хотин-қизлари тадбирда ёшларимизни китобхонликка қизиқишини  орттириш, миллий маданиятимиз ва қадриятларимизни эъзозлаш, юртимиз тарихи ва маданияти тўғрисида фикр юритишди, жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари асосида ташкил этилган китоблар кўргазмалари билан танишишди.

-Асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий иллатлар таъсиридан асраб, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, китобга бўлган муҳаббатини уйғотишдан иборат, - дейди  O’zLiDeP Китоб туман Кенгаши “Аёллар қанот ” гуруҳи фаоли Наргиза Мирова. - Туманимиз ёшларини, айниқса уйда ўтирган хотин-қизларнинг турмуш даражасини янада юксалтириш ва сиёсий билимини оширишда китобнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тез-тез тарғибот тадбирларини  ўтказаяпмиз.

Тадбир давомида кутубхонада мутолаа қилаётган фаол хотин-қизлар билан суҳбат олиб борилди ва уларга партияни тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+