Етмиш ёшли жондорлик онахон маҳорат дарси ўтди

13.11.2020, 17:50

Етмиш ёшли жондорлик онахон маҳорат дарси ўтди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Жондор тумани, Пўлоти МФЙдаги салкам етмиш ёшли онахон Жамила Сафарованинг иссиқхонасида аёлларни иш билан таъминлаш, уларни уй шароитида ҳам даромад топишга ўргатиш учун маҳорат дарси ташкил қилинди. Унда шу маҳалла ҳудудидаги ишсиз хотин-қизлар қатнашди.

—Икки сотихли иссиқхонанинг ўзидан йилига 12 млн. сўмдан ортиқ даромад қиламан, — дейди онахон Жамила Сафарова. — Бир йилда ердан 3-4 марта ҳосил оламан. Ана шу ҳосилнинг бир қисмини оиламиз учун ажратсам, асосий қисмини бозорда сотиб, рўзғорнинг кам-кўстларини ўзим тўлдираман. Аёл киши йўқни йўндирадиган бўлиши керак. Мен етиштирган меваю сабзавотлар йил бўйи бозорда сотилади. Еримизнинг бир қарич жойи ҳам экилмасдан қолмайди.

Тадбир жараёнида иссиқхона ташкил қилишни  йўлга қўймоқчи бўлган аёллар онахондан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Мазкур тадбирда туман Кенгаши депутати,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раисининг ўринбосари, хотин-қизлар бўйича туман ҳокими  маслаҳатчиси Латофат Беҳбудова ва партиянинг вилоят Кенгаши аёллар бўлими мудири Робия Салиховалар иштирок этишди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+