Депутат келишмовчиликларга сабаб бўлаётган муаммони ҳал қилди

13.11.2020, 17:51

Депутат келишмовчиликларга сабаб бўлаётган  муаммони ҳал қилди

Андижон туманининг Султонобод маҳалласига намунали уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилганига анча вақт бўлди. Барча қулайликлар яратилган мазкур ҳудуд аҳолиси шарт-шароитлардан мамнун. Аммо ютуқ бор жойда камчилик ҳам топилади. 220 та замонавий уйлар жам бўлган ушбу кўчада бирорта ҳам ахлат тўкиш жойи йўқ. Белгиланган жой бўлмагач, аҳоли уйдан чиққан ахлатларни дуч келган ерга ташлаб кетавераркан. Бу борада бир неча бор қилинган мурожаатлар, афсуски, мутасаддилар томонидан эътиборсиз қолдирилаётган эди.

Халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати Шуҳратбек Бозоровга бу муаммо юзасидан қилинган мурожаатни ўрганиш узоққа чўзилмади. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, туман “Тоза ҳудуд” бўлими масъуллари билан ҳамкорликда масала бартараф этилди.

-Қарангки, бу муаммо сабабли аҳоли ўртасида ҳам бир неча бор келишмовчиликлар чиқаверган, - дейди куюниб депутат Ш.Бозоров. – Негаки, кўчанинг киравериш жойи ахлат уюмига тўлиб ётганди. Айни жойдаги хонадонлар соҳиблари эса “ўғринча” ташлаб кетилаётган ахлатларнинг “эгаларини” тополмай жанжал қилишаверган. Очиғи, муаммони жуда тез ҳал қилишга эришдик.

Масъулларга фақатгина депутатнинг турткиси етмай тургани аниқ. Акс ҳолда муаммони депутат аралашмагунича ҳал қилишган бўлмасмиди?!

Зилола РАҲМОНОВА,

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+