#uzlidep17 Касбида партиянинг 17 йиллига бағишлаб, ёшлар ўртасида веломарафон ўтказилди

13.11.2020, 17:54

#uzlidep17 Касбида партиянинг 17 йиллига бағишлаб, ёшлар ўртасида веломарафон ўтказилди

O’zLiDeP Касби тумани Кенгаши  партия ташкил топган кунга 17 йил тўлиши муносабати билан туман халқ таълими бўлими, Мудофаага кўмалашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактаби билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида веломарафон спорт мусобоқасини ташкил этди.

Мусобақа олдидан сўзга чиққан партия фаоллари, депутат ва жамоат ташкилотлари вакиллари O’zLiDePнинг 17 йил давомида босиб ўтган шонли тарихи ва мамлакатимизда тадбиркорлар ҳамда ишбилармонларнинг бир мақсад йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга ундагани хусусида фикр юритишди.

Мусобақада 50 нафардан зиёд велоспортга иштиёқманд ёшлар фаол иштирок этишди ва маррага биринчилардан бўлиб етиб келган ғолиб спортчилар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    560
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+