#uzlidep17 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

13.11.2020, 18:04

#uzlidep17 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “O’zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида “аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизларни қисқа ўқув курсларига ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, вилоят Реабилитация маркази ҳамкорлигида вилоятининг чекка туманларидан ҳисобланган Қўшработ, Оқдарё ва Каттақўрғон туманларида ана шундай тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тарғибот тадбирларида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, учрашувлар чоғида аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган ва бугунги кунда тазйиқ, зўравонликка учраган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида соҳа ходимлари билан биргаликда хонодонларга ташриф буюрилиб,  2 та низоли оила яраштирилди ва 1 нафар аёлга ҳимоя ордери олиб берилди, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам тегишли чоралар кўрилди.

“O’zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси вилоятимизнинг ҳар бир туманларида ташкил этилади. Тадбирда мазкур ҳудудларнинг олис қишлоқларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларга совға-саломлар топширилади. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз эътиборида эканлигини чуқур ҳис этдилар.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    753
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+