#uzlidep17 “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳаси давом этмоқда

13.11.2020, 18:07

#uzlidep17 “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳаси давом этмоқда

Яхши кунида, байрамда ёрдамга муҳтож кишилар холидан хабар олиш, уларга меҳр улашиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятлардан десак муболаға бўлмайди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси халқимизга хос ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда, ўзининг 17 йиллигини, таъбир жоиз бўлса туғилган кунини ҳам халқимиз билан бирга ўтказишни мақсад қилган.

2003 йилда мамлакат сиёсий саҳнасига кириб келган O‘zLiDeP бугун юртимизда фаолият юритаётган партиялар орасида етакчилик мақомини қўлдан бермай келаётган, ҳар соҳада халқ дарди билан яшашга ўрганган йирик сиёсий кучдир.

Бугунги кунга келиб ўз сафида  800 мингга яқин юртимизнинг энг фаол вакилларини бирлаштирган партия ўтган 17 йил давомида халқ билан ҳамнафас бўлиб, уларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш йўлида астойдил ҳаракат қилиб келмоқда.

Партиянинг  “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳаси доирасида ҳудудий партия ташкилотлари томонидан ҳудудларда шакллантирилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган 17 минг моддий ёрдамга муҳтож оилалар аҳволидан хабар олиш, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда кўнгилли хомийларни жалб этган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишни бошлаб юборган.

Шу ўринда айрим мисолларни келтириб ўтиш жоиз. Хусусан, партия фаоли лойиҳа доирасида Намангандаги “Ифтихор” кийим саноат корхонаси раҳбари Анна Добрых ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини 1000 та мактаб формалари билан таъминлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси, халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Х.Фазилов томонидан Тошкент давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси Сабоҳат Махсуджонованинг бир йиллик контракти тўлаб берилди.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати  Жасурбек  Режавалиевнинг саъй-ҳаракатлари билан Андижон туманидаги “Чўмбоғич” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган эски, яроқсиз трансформатор янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, яна бир фаолимиз  Убайдулла Абдуллаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Тараққиёт” маҳалласи ахолисига “Соғлом авлод” хайрия фонди билан ҳамкорликда ҳар-хил турдаги дори дармонлар тарқатишга бош қош бўлди. Қариялар ҳамда ногиронлар холидан уйма-уй юриб хабар олинди.

Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Муҳими партия томонидан эълон қилинган лойиҳага барча фаолларимиз ҳамда кўнгиллилар фаол қатнашишмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳаси бир кунлик тадбир эмас. Лойиҳа ноябрь ойи охирига қадар давом этади.

  • Кўрилди
    701
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+