“OʼzLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак”

15.11.2020, 11:28

“OʼzLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак”

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан партия ташкил топганининг 17 йиллигига бағишлаб “OʼzLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди.

— Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга кўмак кўрсатишдан иборатдир, – дейди OʼzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Фарғона вилояти Кенгаши депутати Нафисахон Элчиева. – Албатта, мазкур лойиҳани фарғоналик партиядошларимиз ҳам қўллаб-қувватламоқдалар. Депутатлар, тадбиркорлар ўз ҳудудларидаги оилалар холидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдамларини улашмоқдалар.

Лойиҳа доирасида Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги OʼzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Асроржон Кадиров Фарғона шаҳридаги «Жўйдам» ва «Совурбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи бир гуруҳ эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди.

Депутат А.Кадиров ўлкамизга қиш фасли кириб келаётгани ва ҳаво совиб бораётганини инобатга олиб, сайловчиларга электр иситиш ускуналарини топширди.

Эслатиб ўтамиз, “OʼzLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб 17 минг оилага партиядошларимиз кириб борадилар.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

OʼzLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    768
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+