O‘zLiDeP депутатлари кўмагида узунлик Зебинисо Худойбердиевага 50 сотих ер ажратиб берилди

22.01.2018, 17:36

O‘zLiDeP депутатлари кўмагида узунлик Зебинисо Худойбердиевага 50 сотих ер ажратиб берилди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” мавзусида чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аёллар иштирокида амалий мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган бир қатор хотин-қизларга Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбир давомида Узун туман “Халқабод” қишлоғида яшовчи Зебинисо Худойбердиева туман ҳокими захирасида турган 1 гектар ерни пистазор қилиб тадбиркорлигини бошломоқчи эканлиги тўғрисида мурожаат қилди. Мазкур масала Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутлик гуруҳи аъзолари томонидан атрофлича ўрганилиб, депутатлик сўрови юборилди. Мазкур сўров бўйича Зебинисо Худойбердиевага 50 сотих ер ажратиб берилди.

Матлуба ЖЎРАEВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавкеини

ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+