Қамашилик томорқачи ҳовлисида илмий-амалий семинар ўтказилди

16.11.2020, 10:58

Қамашилик томорқачи ҳовлисида илмий-амалий семинар ўтказилди

Қамаши туманидаги Чим қишлоғида томорқасидан яхшигина даромад олаётган соҳибкорлар жуда кўп. Улардан бири – Қурбон бобо Чориев 30 сотих томорқаси ва йўл четидаги 30 сотих ерни ўзлаштииб, ҳар йили 60 миллион сўмдан зиёд даромад олаётгани нафақат тумандаги балки вилоятдаги томорқачиларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Яқинда томорқачиликда мактаб яратган Қурбон бобо Чориев хонадонида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, олимлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, томорқачилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Қурбон бобонинг ўғли Баҳром Чориев 2 сотих иссиқхонасида лимон етиштириш билан бирга баҳор пайтида лимон дарахти шохларидан кўчат етиштираётгани ҳақида сўзлаб берди. 2 сотих иссиқхонадасида картошка экиб, мўл даромад олаётгани Қашқадарёда янгилик сифатида баҳоланди. Сосна ва бошқа игнабаргли дарахт кўчатларини етиштириш тажрибаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, иштирокчилар томорқачи ҳовлисида 70 туп ток, анор ва бошқа экинлар парваришланиб, яхшигина даромад олинаётганининг гувоҳи бўлишди.

-Бу томорқачи тажрибасини бошқа хонадонларга ҳам кенг ёйиш керак, - деди А. Хаитов. – Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида 5 тадан тажриба учун хонадонни тайёрлаш лозим. Шундай қилинса, бошқа хонадонлар ҳам улардан намуна олади, томорқачиликка иштиёқи ортади. Энг асосий жиҳат шундаки қайси ҳудудга, қайси экин яхши ўсишига қараб ишни ташкил қилиш керак. Масалан, Чим қишлоғида сув муаммоси мавжудлиги учун ҳар бир хонадонга 20 тупдан ток экилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Қашқадарёда ер кўп. Ундан самарали фойдаланиш учун бу ерда Водий тажрибасини жорий этаяпмиз. Эндиликда вилоятда ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишни йўлга қўямиз. Бу албатта, камбағалликни қисқартиришда, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”да қайд этилган фуқароларни даромадини оширишда муҳим қадам бўлади.

Иштирокчилар тумандаги бошқа маҳаллалардаги томорқачилар фаолияти билан ҳам танишиб, тажриба алмашишди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    820
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+