Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил қилинди

17.11.2020, 15:12

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  савдо ярмаркаси ташкил қилинди

 O’zLiDeP ташкил топган кунга 17 йил тўлиши муносабати билан  партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси фермер,  деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари савдо ярмаркаси” ташкил қилинди.

Мазкур сана муносабати билан ўтказилган савдо ярмаркасида   электоратимиз бўлган фермерлар ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келди. 

– Бугун партия томонидан ташкил қилинган савдо ярмаркасига ўзимизда етиштирилган полиз, мева-сабзовот маҳсулотларини олиб келдик, - дейди   Хўжайли туманидан “Анорбой бўзчи” фермер хўжалиги раҳбари Шарбан Қудайбергенова. - 2005 йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келмоқдаман. Хўжалигим  асосан  мева-сабзовотчиликка  йўналтирилган. Пандемия даври бўлишига қарамасдан  ўтган йилга нисбатан бу йил   40-50 миллион сўм даромад олдик. Келажакдаги режалар  деҳқончиликдан ташқари картошка экишни ҳам режалаштирганмиз.  Мақсадимиз халқимизни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш. 

Савдо ярмаркасида  тегишли ҳамкор ташкилотлардан келган  вакиллар деҳқон ва фермерларнинг олиб келган маҳсулотларини кўздан кечириб, улар билан мулоқот қилишди.

Қолаверса, сана муносабати билан миришкор деҳқонларнинг етиштирган маҳсулотларини  инобатга  олиб,   “Табиий тоза маҳсулот”, “Энг ёш фермер”, “Энг кўп иш ўрни яратган фермер”, “Энг ширин полиз маҳсулоти” ва “Энг оғир маҳсулот” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди ва уларга ҳамкор ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даулетбай Таумуратов2020-11-18 09:56:12

Бундай ярмаркалар халкымыз ушын колайлы, сапалы онимлер жеткерип бериу менен бирге фермерлер ушын хошамет болады


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+