Байроғимиз – фахру ғуруримиз тимсоли

18.11.2020, 16:37

Байроғимиз – фахру ғуруримиз тимсоли

Бугун O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда байроғимизнинг муқаддаслиги, у бизга жонажон Ватанимизни азиз ва қадрлилигини ҳар қадамдан эслатиб туриши, ҳар биримиз байроғимизни фахру ғуруримиз тимсоли сифатида қадрлашимиз, эъзозлашимиз муҳимлиги хусусида сўз юритилди.

Бинобарин, Ўзбекистонни бутун дунё шу байроқ орқали танийди, билади ва ҳурмат қилади. Ватанимизнинг бугуни ва келажагини, истиқболи ва равнақини, халқларимизнинг бирлиги ва бирдамлигини, тинчлигу хотиржамлигимизни ўзида акс эттирган байроғимиз мана 29 йилдирки, энг юксак минбарларда мағур ҳилпирамоқда.

Тадбирда сўз олганлар жонажон юртимизнинг гўзал ва бетакрор,  ўзида улкан маъно ва моҳият акс эттирган байроғимизни севишимиз, қадрлашимиз, юртни, муқаддас тупроғимизни севиш ва қадрлаш билан баробарлиги хусусида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+