Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!

18.11.2020, 09:59

Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида  Қорақалпоқ давлат университетининг талаба ёшлари билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тарихи ва бугуни ҳақида гапириб, унда акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этишини ҳамда Республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида акс эттиришини айтиб ўтишди.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир, – дейди O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Азиз Пиржанов.  - Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. 

Учрашув давомида ёшларнинг билим ва салоҳиятини текшириш мақсадида савол-жавоб тариқасида  викторина ўйинлари ҳам ташкил қилиниб, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан давом этди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+