Спикер ўринбосари китоблик томорқачилар фаолияти билан танишди

20.11.2020, 12:03

Спикер ўринбосари китоблик томорқачилар фаолияти билан танишди

Қашқадарёда O’zLiDeP  ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – Янги ҳаёт” шиори остида боғ ва токзорлардан, томорқалардан унумли фойдаланиш борасида аҳоли билан суҳбат ва мулоқотлар давом этмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Китоб туманида бўлди ва  унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP  фракцияси раҳбари Актам Хаитов Китоб туманидаги Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи томорқачи Шуҳрат Ҳусанов ва бошқа хонадонларда бўлиб, аҳоли билан томорқадан унумли фойдаланиш ҳамда тўқсонбости экинлар экиш технологияси хусусида фикр алмашди. Шунингдек, А. Хаитов “Яккатут”, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўлиб, “Баҳромбек Ихтиёр ўғли” фермер хўжалиги иссиқхонасини,  Абдирашид Аҳмедов, Рустам Умаров томорқаларини кўздан кечириб, уларнинг фаолиятига юксак баҳо берди.

Семинар-тренинг кўринишида ўтган тадбирларда водийлик деҳқонлар тажрибаларини аҳоли томорқаларида оммалаштиришга ҳам катта эътибор қаратилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+