Депутатлар жалақудуқлик эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

20.11.2020, 16:32

Депутатлар жалақудуқлик эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

Халимахон Турсунова Хўжаобод тумани, “А.Набиев” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Маҳалладаги кам таъминланган оилалар рўйхатида туради. Турмушидан ажрашган аёл вояга етмаган ногиронлиги бор фарзандини ёлғиз улғайтирмоқда. Аслида етимликнинг аччиқ таъмини тотган аёл турмуши бўлмагач, хали у қариндошиникида, хали бу қариндошиникида яшаб юрди. Аммо яхшиларнинг саховати билан жорий йилда фуқарога эҳтиёжманд оилалар учун қурилган уйлардан бири хомийлик асосида тақдим этилди.

Халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати Баҳодиржон Сайдолимовнинг “O’zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойихаси доирасида Х.Турсунова холидан хабар олиши амалий ёрдамнинг яққол кўриниши бўлди. Совуқ изғирини яшаш уйигача кирган фуқаронинг на иситиш печи олишга, на кўмир харидига имкони бор. Депутат кўмаги билан фуқаронинг уйига тунука печка ўрнатилиб, иситиш учун мосланди.

Бундан ташқари, халқ ноибининг жонкуярлиги билан ушбу ҳудуддаги кам таъминланган оилалр учун барпо этилган хонадонлардан 10 нафари табиий газ тармоғига уланди.

Халқ депутатлари Олтинкўл туман кенгаши депутати Мастурахон Абдуллаеванинг лойиҳа доирасидаги саховат ишлари сайлов округидаги “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилди. Маҳалланинг 10 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалари холидан хабар олиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари улашган халқ ноибининг кўнглига ёруғлик ингани рост.

Насибахон Мирзаева Андижон шаҳридаги “Қўшариқ” даҳасида истиқомат қилади. 60 ёшни қоралаган онахон бир неча йиллардан буён парваришга муҳтож, соғлиги ёмонлашган. Оёқларидаги ҳаракатсизликдан азият чекади. Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Шуҳратбек Каримовнинг лойиҳа доирасида сайловчилари хонадонларига йўқлови давомида аёлга махсус аравача топширилди. Бугун Н.Мирзаева учун бировнинг кўмагисиз аравачада сайр қилиш имконияти бор. Бунга сабачи бўлган депутатдан миннатдорлиги юз-кўзларида аён.

O'zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши ходимлари ҳамда тадбиркор Ойгул Сиддиқованинг “Жалақудуқ” маҳалласида амалга оширган саховат тадбирлари тахсинга лойиқ. Айни қиш мавсумида фуқаролар учун зарурий мададни берганликларидан кўплар мамнун. Ҳудуддаги 60 та кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига 200 килограммдан сифатли кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим қилганликлари замирида халққа камарбасталик масъулияти мужассам.

-Бундай саховат тадбирларимиз ҳар бир туманда давом этмоқда, - дейди O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Хожимуҳаммад Хасанхонов. – Айниқса, лойиҳа сабабли жуда кўплаб эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашилмоқда, энг чекка ҳудудлардаги энг ночор оилаларгача саховатпеша депутатларимиз, тадбиркорларимиз кириб бормоқда. Имкон қадар моддий-маънавий ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда. Албатта, аслида бу тадбирлардан кўзлаган мақсад битта – аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, инсон қадру қиммати ҳамша олий эканлигини таъкидлашдир.

Лойиҳа доирасидаги саховат тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+