Сайёр қабулда айтилган муаммолар депутатлар назоратига олинди

10.11.2017, 17:53

Сайёр қабулда айтилган муаммолар депутатлар назоратига олинди

O‘zLiDeP Навоий вилоят ва Кармана туман Кенгаши тумандаги “Жалойир” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этди.

– Сайёр учрашувни ўтказишдан асосий мақсадимиз Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат идораларининг халқимизга хизмат қилишини таъминлашдан иборат, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шаҳоббиддин Холбоев. – Бундан ташқари, халқ билан юзма-юз бўлиш муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш имконини яратмоқда.

 Сайёр қабулда “Юқори буғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Бозоров маҳалланинг 600 метр йўли таъмирланмай қолгани, қиш мавсуми йўлда юриш қийинчилик туғдираётганини айтиб, йўлни асфалть қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. “Арабхона” маҳалласида яшовчи Н.Холмирзаева эса кам таъминланган оилалар учун қурилаётган арзон уй-жойлардан олишда амалий ёрдам сўради. 

Бу мурожаатлар юзасидан халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Холов тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборишга ваъда берди.   

Шунингдек, сайёр қабулда пенсионер Б.Эргашев “Юқори буғ” маҳалласида яроқсиз аҳволга келиб қолган электр сим ёғочларни янгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур шикоятни халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Маманова ўз назоратига олди.

Учрашув якунида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатларига сайёр қабулда айтилган муаммоларни назоратга олиш, депутатлик ваколатидан келиб чиқиб ҳал қилишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    709
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Холиков- O`zLiDeP Тўрткўл тумани ижрочи котиби2018-05-15 17:04:37

Ўзаро мулоқотлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.


Юлдаш Маткаримов-O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:34:43

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 мартида Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланганди. Бу хамкорлик икки томон учун хам кулай ва манфаатли эканлиги кўриниб турибди.


Юлдаш Маткаримов-O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:34:43

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 мартида Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланганди. Бу хамкорлик икки томон учун хам кулай ва манфаатли эканлиги кўриниб турибди.


Сапарбай Рахимов O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 14:20:35

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганидан беҳад қувончдаман.


Сапарбай Рахимов O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 14:20:35

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганидан беҳад қувончдаман.


Тошлоқ туман Терактаги мфй бпт 2018-04-30 14:40:54

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини баён этган эди. Туркманистон Президентининг мазкур давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганини амалий тасдиғи, десак сира муболаға бўлмайди. албатта фермер ва тадбиркорларимизга экпорт учун катта имкониятлар очиб бериляпти. Юртимиз равнақи учун хизмат қилади.


Ёшлик ТШ Кенгаши аппарат рахбари Н.Закирова2018-04-27 16:26:24

Хамкорлик доим яхши натижаларни беришини биз амалда куриб келмокдамиз.Уйлаймизки бу сафар хам икки давлат уртасидагидаги хамжихатлик сиёсий иктисодий ва маънавий алокаларни янада ривожланишига олиб келади.


Артиков Набижон2018-04-27 08:51:36

савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида сўз кетганда, бу борадаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлиги кўринади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+