Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижроси сурхондарёликлар турмуш фаровонлигини янада оширишига ишонаман

22.01.2018, 20:29

Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижроси сурхондарёликлар турмуш фаровонлигини янада оширишига ишонаман

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи мобайнида вилоятимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар билан танишди. Юртбошимизнинг сурхондарёлик  фаоллар  билан ўтказган видеоселектор йиғилишида мен ҳам иштирок этдим.

Тўғрисини айтсам, вилоятимиздаги амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар мени қувонтириб юборди. Айниқса, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент давлат тиббиёт академияси Термиз филиалларининг очилиши барча қатори мени ҳам руҳлантириб юборди. Давлатимиз раҳбари туманимизда кўп йилларда буён ечимини топмай келаётган муаммолардан бири Шаргун шахта кўмир конини ишга туширилиши, туманимиз маркази шаҳарсозликдан анча орқада қолиб кетгани ҳақида ҳам очиқ гапириб, ўз таклиф-тавсияларини бердилар. Шунингдек, Президентимиз эътироф этган – Сариосиё туманида ҳисори зотли қўйларини купайтиришни янада ривожлантириш, мева-савзавотни қайта ишлаш корхоналарини купайтириш каби вазифалар вилоятимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Президентимизнинг видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар кўламидан келиб чиқиб вилоятимиз яқин орада ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий соҳада ривожланиб республикамизнинг юқори ўринларидан жой олади.

     Р.НОДИРОВА,

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1715
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+