Қонун лойиҳаси билан нечта қонун ва кодексга ўзгартириш киритиляпти?

20.11.2020, 17:53

Қонун лойиҳаси билан нечта қонун ва кодексга  ўзгартириш киритиляпти?

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин бахс-мунозаларга сабаб бўлди.

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат жорий йилги Давлат дастурининг 1 ва 3-бандларига мувофиқ ҳамда парламент олдига қуйилган вазифалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис палаталари томонидан Сенатнинг назорат фаолиятини такомиллаштириш ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар ва Бюджет кодексга ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг қонунийлиги таъминланиб, Давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратилади. Ўз навбатида, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг дахлсизлик кафолатлари кучайтирилиб, уларнинг мақоми янада ошади.

  • Кўрилди
    791
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+