Президентимизнинг Сурхондарёдаги нутқи O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини янги ташаббусларга бошламоқда

22.01.2018, 20:33

Президентимизнинг Сурхондарёдаги нутқи O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини янги ташаббусларга бошламоқда

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган видеоселектор йиғилишида O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши ходимлари ҳам иштирок этди. Давлатимиз раҳбари Шеробод туманидаги “Евромед плюс” хусусий диагностика ва даволаш маркази хақида тўхталиб, мамлакатимизда хусусий тиббиёт ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида олис қишлоқлар аҳолисига ҳам замонавий, юқори технологик ташхис қуйиш ва даволаш имконияти яратилаётганини эътироф этди.

Таъкидлаш керак, шу кеча кундузда фойдаланишга топширилган мазкур тиббиёт муассасаси компьютер томография, рақамли рентген, ультратовуш текшируви, видеогастроскоп, видеокольпаскоп ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, беморларни ультратовуш, электр, магнит, лазер билан даволаш, умуртқа чурраларини тракцион чўзиш йўллари билан соғломлаштириш имкониятлари мавжуд. Агар 182 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Шеробод, қўшни Музработ, Бойсун, Ангор, Қизириқ туманларида тез ва аниқ ташхис қуйишда зарур бўлган замонавий ускуналар етишмаслигини ҳисобга олсак, мазкур тиббиёт маскани фаолиятининг долзарблиги яна бир карра ҳис этиш мумкин. Юртбошимиз тиббий сифат даражасини яхшилаш мақсадида мазкур шифо маскани билан пойтахтимиздаги “Акфа Медлайн” клиникаси ўртасида ҳамкорликни, тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимизнинг мазкур таклифидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари туман марказий касалхонасини ҳам “Евромед плюс” хусусий диагностика ва даволаш маркази билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, тиббиёт йўналишида таълим олаётган ёш кадрларни даволаш марказида малака ошириш борасида ўз тавсияларини беришга келишиб олишди.  

Ж.ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+