Яккабоғликлар томорқадан қандай фойдаланмоқда?

24.11.2020, 17:48

Яккабоғликлар томорқадан қандай фойдаланмоқда?

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – Янги ҳаёт” шиори остида аҳоли томорқаларидан, боғ ва токзорлардан фойдаланишнинг аҳволини ўрганиш бўйича барча ҳудудларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Яккабоғ туманида бўлишди.

Яккабоғда яхши ташаббуслар жуда кўп. Томорқасини гуллатиб қўйиб, бир йилда 2-3 марта ҳосил олаётган, рўзғоридан ортганини бозорга чиқараётган “Мевазор” МФЙ ҳудудида яшовчи Ғузор Худойқулов, Ҳамро Бўронов ва Бахтиёр Бекназаровлар билан ишчи гуруҳи аъзолари қизғин суҳбат қуришди, уларга ўзларининг тавсия ҳамда маслаҳатларини беришди.

А. Хаитов томорқачилар билан суҳбатда тўқсонбости экинлар экиш, иссиқхоналардан унумли фойдаланиш, интенсив боғларни кўпайтириш, водийдан Қашқадарё шароитига мос мевали дарахт кўчатларини олиб келиб экиш каби масалаларга катта эътибор қаратди.

Шу билан биргаликда ишчи гуруҳи аъзолари томорқаси қаровсизликдан шўра, ажириқ босиб кетган, ерга кетмон урмаган баъзи кишиларни огоҳлантирди. Ушбу хонадон томорқаларида иссиқхоналар қуриш ва ундан самарали фойдаланиш борасида амалий кўмак кўрсатилиши айтиб ўтилди. Туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарларига ҳудуддаги қаровсиз қолдирилган томорқа ер эгалари фаолиятини чуқур ўрганиб, ерларга ишлов бериш ҳамда турли мевали дарахт кўчатлари экиш вазифаси юклатилди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    733
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+