Президентимиз Сурхондарёга ташрифи давомида ҳам инновацион технологияларни жорий этган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди

22.01.2018, 20:38

Президентимиз Сурхондарёга ташрифи давомида ҳам инновацион технологияларни жорий этган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида шаҳар ва туманларда  амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш баробарида, вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўзларининг қимматли таклиф ва тавсияларини ҳам билдириб ўтдилар.

Хусусан, Перзидентимиз Термиз туманидаги “Inter Silk Pro” қўшма корхонасига қарашли пиллахонага ташрифлари давомида келгуси беш йилда пиллахоналарни 10 мингтага, пилла экспортини эса йилига 1 миллиард долларга етказиш зурурлигини таъкидлаб, мавжуд барча тутзорлар “Ўзбексаноат” уюшмасига берилиши ва тут қаторлари оралиғига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш таклифи берилди.

Шунингдек, юртбошимиз Жарқўрғон туманидаги “ASG Group” корхоналар уюшмасига қарашли “Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт” масъулияти чекланган жамияти иш фаолияти билан танишиш асносида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда инновацион технологияларни янада кенгроқ жорий этиш бўйича соҳа мутассадиларига кўрсатма ва таклифларини бериб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи давомида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда замонавий иннавацион лойиҳалар бўйича янги тармоқларни ўзлаштириш ва шу орқали янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Белгилаб берилган вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар партиямиз депутатлик гуруҳлари олдида ҳам катта масъулият юклайди. Сабаби ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг назоратини олиб бориш, белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида бажарилишида партия депутатлик гуруҳларининг назорати муҳим омилдир.

Қурбон ШУКУРОВ,

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+