Фарғонада депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форуми ўтказилди

25.11.2020, 18:29

Фарғонада депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форуми ўтказилди

OʼzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан «Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти» форуми ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари вилоят ва туман-шаҳар Кенгаши депутатлари, тадбиркорлар, шунингдек, вилоят Адлия, Божхона, Солиқ бошқармалари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси масъуллари ҳамда ҳудудий Кенгашларда тадбиркорлар ва партиянинг туман-шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари “Zoom” дастури орқали онлайн иштирок этишди.

– Форумнинг мақсад ва вазифаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш. Шунингдек, муаммоларни бартараф этиш юзасидан OʼzLiDePдан сайланган депутатларнинг аниқ позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал этиш чораларини кўришдан иборат, – деди форумда сўз олган OʼzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Акром Алимов.

Шунингдек, Акром Алимов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.

Ўзаро мулоқотлар шуни кўрсатдики, мазкур лойиҳа доирасида белгиланган тадбир ва мулоқотлар бугунги кунда ўта муҳим. Чунки депутатлик сўровлари ва назорат – таҳлил ишларини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал этилишига амалий жиҳатдан кўмаклашилади, тегишли йўналишлар бўйича амалдаги қонунчилик ва норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар базаси қайта кўриб чиқилади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек янги қонун ҳужжатларига, хусусан Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилади.

Форум доирасида бир қатор тадбиркорларнинг банк-кредит ва шу каби ўнлаб мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

OʼzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    947
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+