90 та эҳтиёжманд оилага меҳр улашилди
26.11.2020, 15:43
“O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси — Нодир Хамдамов ўз сайлов округидаги 90 нафардан ортиқ кекса, ногиронлиги бор, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжмандларнинг ҳолидан хабар олди. Халқ ноиби уларга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди ва моддий томондан қўллаб-қувватлади.
—Бугун мени ўзимиз сайлаган депутат йўқлаб келди. Оиламиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилди, — дейди Бухоро шаҳридаги М. Торобий МФЙ ҳудудида яшовчи, иккинчи гуруҳ ногирони Ойбек Холов. — Хурсандчилигимнинг чеки йўқ. Ҳозирги ҳолатимни сўз билан ифода этолмайман. O‘zLiDeP депутатига раҳмат. Мен каби инсонларнинг ҳолидан хабар олаяпти. Нодир Хамдамов илоҳим эҳтиёжманд одамларнинг бахтига соғ-омон бўлсин.
O‘zLiDeP депутатининг эҳтиёжманд оилаларга ташрифи натижасида, кўплаб хонадонларда эртанги кунга бўлган ишонч ортди. Улар давлатнинг, халқ ноибларининг меҳрини ҳис қилишди. Шунингдек, шу куни Нодир Хамдамов ўз сайлов округи ҳудудидаги 69 мактабгача таълим ташкилоти кириш йўлагини асфальт қилдирди.
Бир сўз билан айтганда, “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” лойиҳаси Бухоро шаҳрида депутатнинг саховатпешалиги туфайли меҳр улашиш акциясига айланиб кетди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди
17.04.2024, 22:12
-
Депутат деҳқон бозорларда нарх-наволарни ўрганди
17.04.2024, 17:21
-
Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар
17.04.2024, 15:40
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Сайхунободда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қилинаётган ишларни ўрганяпти
17.04.2024, 13:20
-
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш учун янги имкониятлар яратилмоқда
16.04.2024, 18:26
Фикрингизни қолдиринг