Қарши туманида ҳар бир тадбиркор муаммосини биттадан депутат зиммасига олди

26.11.2020, 17:01

Қарши туманида ҳар бир тадбиркор муаммосини биттадан депутат зиммасига олди

Тадбиркор фаолиятида тўсиқларга дуч келса ёки муаммолар гирдобида қолса, дардини кимга айтади? Ким унга кўмак беради, ким унинг ёнини олади? Бу саволларга Қарши туманида ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида батафсил жавоб берилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти ҳамда Қарши тумани Кенгашлари  томонидан ташкил этилган мазкур амалий мулоқотларда Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши депутатлари, тадбиркорлар, солиқ, молия, банк, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими раҳбарлари,  ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёш йигит-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад туманда фаолият олиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, имконият ва имтиёзлар яратиш, муаммоларини ечишга кўмаклашишга қаратилгандир.

Худди шундай Шарофиддин Нурилла” МЧЖ раҳбари Нарзулла Намозов томонидан аҳолига кўрсатилган транспорт хизмати учун тўланадиган маблағлар кечикаётгани хусусидаги муаммо ҳам банк, молия ва солиқ органлари ходимлари томонидан синчиклаб ўрганилди ҳамда ечим топиш учун тегишли мутасадди идораларга депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.

Тумандаги “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини йўлга қўйиб, аҳолига намунали хизмат кўрсатаётган Маҳкам Дониева ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшни ҳудуддаги “Омонтепа” МФЙда 150 ўринли давлат шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасасини қуришни бошлаб юборган. Аммо у сунъий тўсиқларга дуч келаётганини баён қилди.

-Илгари менга 12 сотих ер берилган эди,- дейди М. Дониева. – Туман ҳокимининг қарори билан шу ерга яна 10 сотих ер майдони қўшиб берилди. Ана шу 22 сотих жойда икки қаватли 150 ўринли болалар боғчаси қуришни бошлаб юборганман. Иккила ернинг ҳужжатларини туман архитектура бўлими мутахассисларига тақдим этган эдим. Улар лойиҳани чизишиб беришмаяпти,  ҳужжатларни эса йўқотиб қўйишибди. Шу тариқа сарсон бўлиб юрибман. 

М. Дониева муаммосига ечим топиш туман Кенгаши депутати зиммасига юклатилди. Дарвоқе, тадбир давомида тадбиркорлар томонидан айтиб ўтилган муаммолар тегишли тартибда мутахассислар томонидан ўрганилиб, уларга тавсия ва йўл йўриқлар берилди. Шунингдек, ёш тадбиркорларнинг муаммосини ечишда ҳар бир тадбиркорга биттадан туман Кенгаши депутати бириктирилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    863
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+