Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришда устувор вазифалар белгиланди

26.11.2020, 17:12

Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришда устувор вазифалар белгиланди

Қайси соҳа жадал ривожланса, ўша соҳа учун хизмат кўрсатиш тизимига эҳтиёж  ортаверади. Ўзи хизмат ва сервисга боғлиқ бўлмаган бирорта соҳани топиб бўлмайди. Бу боғлиқлик ва узвийлик йўқолган жойда на ривожланиш бўлади, на тараққиёт. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар бежиз муҳокама қилинмади. Унда дунёда сервис соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўртача 61 фоизга тенг эканлиги ва бу кўрсаткич Ўзбекистонда 36 фоизни ташкил этиши таққослаб кўрилди.

Ана шу биргина рақамнинг ўзи мамлакатимизда хизматлар ва сервис соҳаси оқсаётганини кўрсатиб турибди. Бу соҳани ривожлантириш орқали қанчадан-қанча янги иш ўринлари очиш, аҳоли мушкулини осон ва узоғини яқин қилиш мумкинлиги Президентимиз томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Ҳаммамизга маълумки,  давлатимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаяпти, қулай имконият ҳам имтиёзлар яратиб берилаяпти. Бунингс амараси ўлароқ  бугунги кунда агросаноат тармоғи изчил ривожланиб, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар ва чорвачилик хўжаликлари кўпайиб бормоқда. Аммо иссиқхонада помидор, бодринг, киви ёки мандарин етиштириш илмини пухта биладиган, шу соҳанинг етук агрономлари,  зоотехник ва ветеринарлари,  ўсимликларни ҳимоя қилиш, уруғчилик бўйича мутахассислар жуда кам. Уларга эса талаб ниҳоятда ортиб бормоқда. Видеоселектор йиғилишида Президентимиз бу соҳада замонавий хизматлар кўламини кенгайтиришда хорижий мутахассислар билим ва салоҳиятидан фойдаланиш, амалий ўқув курслари ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Эътибор берган бўлсангиз, мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасаларида бино ва иншоотларидан ташқари 5-10, ҳатто 15 сотихгача ортиқча ер майдонлари мавжуд. Бу ер майдонларининг бир қисми фойдаланилмасдан турибди. Айнан ана шу фойдаланилмай турган ва таълим ҳамда тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган ерларда хизмат кўрсатиш объектлари барпо қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу ерларга тадбиркор ва инвесторларни жалб қилиш орқали хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш имконияти мавжуд. Ерларни ажратиш ва тақсимлашда мутасадди раҳбарлар ва депутатлар фаоллик кўрсатишлари лозим.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш  масалалари партиямиз дастурида ҳам белгиланган бўлиб,  унда муҳим вазифа сифатида  давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш асосий вазифа этиб белгиланган. Шундай экан, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш учун биз депутатлар жойларда астойдил иш олиб борамиз ва давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни амалга оширишда бош-қош бўламиз.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+