O‘zLiDeP депутатлари ёшлар билан мулоқот қилди

26.11.2020, 18:51

O‘zLiDeP депутатлари ёшлар билан мулоқот қилди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти”нинг Республика конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Конференциянинг биринчи кунида O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти, мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар доирасида қилинган ишлар сарҳисоб қилинди ва келгусидаги аниқ вазифалари белгилаб олинди.

Конференция иштирокчилари томонидан партиянинг ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” яна бир бор муҳокама қилиниб, ёшларнинг аниқ таклифлари асосида тасдиқлаб олинди. Шунингдек, O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг янгиланган низоми ҳам қабул қилинди.

Ёшлар конференциясининг иккинчи кунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Депутат ва ёшлар учрашувида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни ва аҳамияти, айниқса давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йилнинг 14 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётганлиги алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, ёшлар фаолиятига доир бошқа муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётганлиги ва унда ёшларнинг ҳам таклиф, фикр-мулоҳазалари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида депутатлар ёшлар томонидан билдириб ўтилган қатор таклиф ва саволларига аниқ жавоблар бериб ўтишди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+