Гулистон шаҳрида депутатлар ва тадбиркорлар мулоқот форуми ўтказилди

27.11.2020, 17:20

Гулистон шаҳрида депутатлар ва тадбиркорлар  мулоқот форуми ўтказилди

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгашида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди.

Форумда партия Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, Адлия, Солиқ, Божхона, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармалари вакиллари, тадбиркорлар, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқаролар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мулоқот жараёнида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди. Ҳозирги коронавирус пандемияси даврида жойлардаги ишлар натижадорлигини ошириш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилди.

“Бугунги мулоқотда ўзимни қийнаётган муаммо билан иштирок этдим. Яни озиқ-овқат дўкони очишим учун кредит олишда қийналаётган эдим. Марказий банк мутахассиси кредит олиш ва тўловларнинг имтиёзли даврлари ҳақида тўлақонли тушунча берди ва амалий ёрдам берадиган бўлди. Ундан ташқари Адлия бошқармаси ходими юридик жиҳатдан, давлат Солиқ инспекцияси вакили солиқдаги имтиёзлар ва улардан фойдаланиш бўйича тушунча бериб ўтишди. Бу билдирилган таклифлар келажакда ўз бизнесимни бошлашимда катта туртки бўлади”, - дейди тадбиркор Шаҳноза Тўйчиева.

Мулоқот форум давомида шу каби қатор масалалар ўртага ташланди ва уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+