O'zLiDeP фаоли шуманайлик ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси ўтказди

27.11.2020, 17:47

O'zLiDeP фаоли шуманайлик ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси ўтказди

O'zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  Шўманай  тумани “Шўманой-Шаменай” МЧЖ да хотин-қизлар учун мастер класс ташкил қилинди.

Маҳорат дарсида мазкур корхона раҳбари Шаҳрибану Юсупбаева ўзи ёш бўлишига қарамай уйда ўтирган ишсиз хотин-қизларга тадбиркорлик борасида ўз билим ва тажрибасини оммалаштирди.

“Жорий  йилда  банкдан  200 миллион  сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб фаолиятимизни йўлга қўйдик, - дейди корхона раҳбари Ш.Юсупбаева. - Тикувчилик цехи ва гўзаллик салонини ўз ичига олган корхонамизда 13 нафар қиз доимий иш билан таъминланган.

Ёш қизларга тадбиркор тикиш бичишнинг ўзига хос сирлари, кийим тикишда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича иш жараёнида тушунтириб ўтди.

Тадбиркор Ш.Юсупбаева жорий йилнинг якунига қадар “Темир дафтар” киритилган 65 нафар хотин-қизларни касбга ўқитишни режалаштирган.  

Мастер класс давомида “Темир дафтар”га кирган 2 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Корхона қошида бошланғич партия ташкилоти тузилиб, 5 нафар қизлар партияга аъзолигига қабул қилинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+