“Ёш либераллар” клуби аъзолари учун махсус “депутат соати” ташкил этилди

23.01.2018, 10:37

 “Ёш либераллар” клуби аъзолари учун махсус “депутат соати” ташкил этилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги “Ёш либераллар” клуби аъзолари, ёш тадбиркорлар, “Ёшлар қаноти” фаоллари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Холбўтаев билан “Депутат соати” ташкил этилди.

Тадбирда ёшларга депутатлик фаолияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, Парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси ҳақида ва 2018 йилда барча соҳа ва тармоқларда инновацион фаолиятни ривожлантириш, барча соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, Давлат дастури лойиҳасига O‘zLiDeP фаоллари томонидан юзга яқин таклифлар берилгани тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларнинг қонунчилик ташаббусларини илгари суриш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизими шакллантирилаётганлиги, мамлакатимизда ёшлар йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, ҳукумат қарорлари ва дастурлари бажарилиши ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан жавоб олишди ва ёшлар бугунги кунда соҳалардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини беришди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+