O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ўтган даврдаги фаолиятини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди

27.11.2020, 17:51

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ўтган даврдаги фаолиятини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди

Партиянинг мазкур ҳисобот йиғилишида туман Кенгаши раҳбарлари, депутатлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашида 21 нафар ва туман Кенгашларида 121 нафар партия депутатлари фаолият олиб бораяпти.

Тадбирда ўтган давр мобайнида партия депутатлик гуруҳлари томонидан сайловчиларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ечим топиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган бўлсада, лекин айрим депутатлар фаолиятида фаоллик кўзга ташланмаётганлиги танқид қилиб ўтилди. Депутатлар фаолиятини янада кучайтириш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.

Ҳисобот даврида партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни турли касб-ҳунарга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш борасида турли партиявий лойиҳалар амалга ошириб келинаётганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, партия аёллар қанотининг “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Ишбилармон аёл”, “Фаровон оила” каби йирик партиявий лойиҳалар шулар жумласидандир. Биргина “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида ташкил этилган 13 та ўқув-семинарларида 1000 нафар хотин-қизлар иштирок этиб, натижада 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, партия ёшлар қанотининг “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!”, “Хавфсиз интернет”, “Ёш инновациячи” каби бир қатор лойиҳалар орқали юзлаб ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўйишда, ишли бўлишда, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишларида туртки бўлди. Лойиҳалар доирасида пойтахт туманларда жами 14 та O'zLiDeP кутубхоналари ташкил этилди, 250 дан ортиқ ёшлар бандлиги таъминланди.

Ўтган давр мобайнида партия вакиллари ва фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари 5401 та хонадонга боришиб, муаммоларини ўрганишди ва уларни ечиш бўйича амалий ёрдам берди. Хусусан, пандемия даврида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида O'zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман ташкилотлари, партия фаоллари, тадбиркорлар, депутатлар томонидан 9 млрд 219 млн сўм миқдорда хайрия ишлари амалга оширилди.

Айниқса, партиянинг Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман Кенгашлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Саховат бурчаги” лойиҳаси доирасида туманда Саховат контейнери ташкил этилгани ҳам эҳтиёжманд оилаларга меҳр улашишда кўмак бўлмоқда.

Шу кунларда “O'zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саҳоват ва кўмак” лойиҳаси доирасида партия фаоллари, депутатларнинг эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлари давом этмоқда.

Тадбир давомида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р.Фазилов партия ишини янада ривожлантириш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Хусусан, пандемия келтириб чиқарган мураккаб шароитни инобатга олиб, партия томонидан амалга оширилаётган оммавий-сиёсий, партиявий тадбирларни аниқ амалий мазмун билан бойитиш, одамларни ўйлантираётган аниқ муаммолар ечимига, тадбиркорларни қийнаётган масалаларини ўз вақтида ҳал қилиш, қонун лойиҳалари муҳокамаларига депутатлар ўз таклифлари билан фаол иштирок этишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари бошқа фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, Касаба уюшмалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигига эътибор қаратди.

Йиғилишда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Умида АРТИКХОДЖАЕВА,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати ходими.

  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+