O‘zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилалар фарзандларига кийим-бош совға қилди

27.11.2020, 19:05

O‘zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилалар фарзандларига кийим-бош совға қилди

Пандемия шароити туфайли ўқув даргоҳларида таълим тазими секин-аста йўлга қўйилаётгани, яна барқарор ҳаётга қайтаётганимиз, одатий кун тартибларимиз тикланаётгани қувонарли ҳол, албатта. Қувонч ҳам, ютуқ ҳам ҳам ўзимизники. Аммо, камчиликларга ҳам кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, қиш мавсуми кириб келиши натижасида қишга тайёргарлик юзасидан мавжуд муаммолар яққол намоён бўлади. Бу борада мактабларимиз ҳам бундан мустасно эмас.

Депутатларимиз эса хайрия тадбирларини амалга ошириш баробарида мактабларда назоратда бўлишмоқда.

Бу борада Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати, Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Шуҳратжон Мусаевнинг амалга ошираётган ишлари ҳам таҳсинга лойиқдир. Депутат Чортоқ туманидаги 11-,12-,15-,16-,17- сонли умумий ўрта таълим мактабларининг 2020-2021 ўқув йили куз-қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида мактаб биноларининг ички ва ташқи томонлари ҳамда стол ва стуллардаги мавжуд камчиликларни кўздан кечириб, шу ва шу каби бошқа муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўз таклифларини ўртага ташлади ва ечими борсида тинимсиз изланишда бўлишини айтди.

Бундан ташқари, депутат ушбу муассасаларда таълим олаётган 36 нафар чин етим ва кам таъминланган оила фарзандларига 4 млн. 860 минг сўмлик кийим бош (мактаб формаси) совғаларини улашди. Кўнгли ўксик болажонлар учун бу хайриялар ҳақиқий қиш мавсуми ҳадяси бўлди.

Таълим муассаси раҳбарияти, ўқувчилари ўз миннатдорликларини билдиришди. Шунга айтишса керакда, доно халқимиз, "Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак", деб.

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    965
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+