“Урганч Экскаватор” акциядорлик жамиятининг 4 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди

23.01.2018, 15:06

“Урганч Экскаватор” акциядорлик жамиятининг 4 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Урганч Экскаватор” акциядорлик жамиятидаги бошланғич партия ташкилотида “Тинчлик ва осойишталик мамлакат тараққиётининг гаровидир!” мавзусида тадбир ўтказди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши мафкура бўлими мудири С.Очилов, бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири А.Матназаров, O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Д.Жуманиязов, Урганч шаҳар Бош имом-хатиби ўринбосари А.Отажоновлар  ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар.

Тадбирда ватанимизнинг тинчлик ва осойиштагилини таъминлаш, ҳар бир ўзбек фарзандининг ватанпарвар, садоқатли ва ватанига меҳрли қилиб тарбиялашда партия фаолларини биргаликда ҳаракат қилиши, бунда ҳар бир ота-она ташаббусни ўз қўлига олиши лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Шу билан бирга А.Матназаров Хазорасп туманида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарнинг хорижий инвестициялар ва замонавий илғор технологияларни жалб этиш, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, жаҳон бозорларида рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқариш борасидаги  яратилган имтиёзлар, банк кредитлари, тадбиркорликни ривожлантиришга оид партия лойиҳалари тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтди.

Тадбир сўнгида “Урганч Экскаватор” акциядорлик жамиятининг 4 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.  

Султонбой ОЧИЛОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

мафкуравий тарғибот-ташвиқот

ишлари бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+