O`zLiDeP фаоллари ногиронларга саховат кўрсатди

03.12.2020, 16:50

O`zLiDeP фаоллари ногиронларга саховат кўрсатди

Халқимизга хос бўлган – бағрикенглик, саховатпешалик, меҳр-оқибатлилик каби фазилатлар таърифга муҳтож эмас. “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги қарорига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳам ҳозирги коронавирус пандемияси даврида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Нафақат сана муносабати билан, балки йил давомида мамлакатимизда  ногиронларнинг жамиятимиз ҳаётида тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини,уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини таъминлашга қаратилган кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор бу савобли жараёнга қаратиш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига эришишдан иборатдир.

Бу жараёнда O`zLiDeP фаоллари, депутатлар, электорат вакиллари ҳам фаол иштирок этаётгани диққатга сазовор. Сана муносабати билан халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Фарҳод Одилов бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар Жиззах шаҳридаги А.Навоий маҳалласида яшовчи 1-гурух ногиронлари Любовь Черникова, Ким Екатирена ҳамда Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гурух ногиронлари Дилмурод Соатов, Юлдуз Ҳамрақулова, Эрпан Энаровлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, зарурий дори дармонлар билан таъминлаш масалалари назоратга олинди. Барча хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

O`zLiDeP фаоллари томонидан бундай савобли тадбирлар вилоятнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+