Депутат кўмагида чинорлик 2 та хонадон вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлади

03.12.2020, 18:02

Депутат кўмагида чинорлик 2 та хонадон вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлади

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов 30-Ғишткўприк сайлов округи ҳудудидаги мавжуд 10 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган хонадонларда бўлиб, уларни бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан доимий равишда учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Учрашувлар давомида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларга бизнесни юритиш бўйича маслаҳат ва кўникмалар берилиб, кредит ва зарур хом-ашёларни олишига кўмаклашилмоқда.

Биргина ўтган ноябр ойида депутат кўмагида “Чинор” маҳалласи фуқароси Рустамжон Пўлатов тикувчилик ва “Гулпора” маҳалласидаги “темир дафтар”га киритилган хонадон эгаси Маъруфжон Мирзаахмедов нонвойчилик йўналишида “Халқ банки”дан имтиёзли кредит олиб, оилавий тадбиркорлигини бошлади.

- Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишга амалий ёрдам беришни сўраб, депутатимиз Олимхон Бабаҳановга мурожаат қилган эдим. Депутатнинг кўрсатган йўл-йўриқлари ва ёрдамлари билан ноябр ойида “Халқ банки”дан 20 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, тикувчилик фаолиятини бошладим, -  дейди “Чинор” маҳалласи фуқароси Рустамжон Пўлатов. Бу билан хонадонимиздаги 5 нафар киши иш билан таъминландик. Бошлаган ишимни янада ривожлантириб, маҳалламиздаги “аёллар дафтари”га киритилган 5 нафар хотин-қизларни ҳам иш билан таъминлашни режалаштиряпмиз.

Чиндан ҳам бугун аҳолининг тадбиркорлик, айниқса уй шароитида ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишига берилаётган амалий ёрдамлар натижасида, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали доимий равишда даромадга эга бўлишига эришилади.

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+