Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!

03.12.2020, 18:06

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!

Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда эмас!” шиори остида саховат тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар доирасида депутатлар ҳудудлардаги ногиронлиги бор шахслар хонадонида бўлиб, уларга совға-саломлар улашишди. Суҳбатларда уларнинг кўнгиллари кўтарилиб, шукроналик ҳисси билаш яшаш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, O‘zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари Асроржон Кадиров ва Ҳаётжон Эркабоевлар томонидан шаҳардаги “Лолазор”, “Истиқлол”, “Ал-Хоразмий” ҳамда “Бобур” маҳаллаларидаги 29 нафар ногиронлиги бор шахслар холидан хабар олинди. Уларга электр иситиш воситалари, ўқув қуроллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

–  Улуғ ёшли инсонларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятдир. Албатта, ҳар бир ишимизни уларнинг олтиндан-да қиммат дуолари билан бошлаймиз.  Ҳамиша улардан маслаҳат ва дуо оламиз. Бугунги саховат тадбирларимизда ҳам бир гуруҳ ёши улуғларимиз холидан хабар одик, – дейди депутат Асроржон Кадиров.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+