Тадбиркорлик фаолияти ривожланишидаги муҳим қадам

23.01.2018, 15:59

Тадбиркорлик фаолияти ривожланишидаги муҳим қадам

Мамалакатимизда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг реал ҳимоя қилинишини таъминлашни амалга оширишга қаратилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган учинчи йўналишида солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ ва божхона маъмурчилигини соддалаштириш бўйича ишларни давом эттириш назарда тутилган. Бу орқали тадбиркорлик ва фермерликни янада ривожлантириш асосий мақсад ҳисобланади. Тадбиркорлар учун белгиланган солиқларни камайтириш, айрим турдаги тадбиркорларга имтиёзлар бериш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишига нисбатан паст бўлган ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолияти ривожланади. Янги инновацион усуллардан фойдаланишга кенг йўл очилади. Бу борада хорижий давлатлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш амалга оширилади.

Дастур ижроси асосида нодавлат таълим муассасалари фаолиятида муҳим ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун кенг имкониятлар яратилади. Бу имкониятлар орқали замонавий билимларни эгаллаган етук кадрлар тайёрланишига эришилади

Бу каби белгиланган вазифаларни амалга оширишда партиямиз фаоллари, депутатлик корпуси вакиллари ўз фаоллигини оширади.

А.Сулаймонов,

Халқ депутатлари Тошлоқ туман

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,

“Келажак минбари” нодавлат ўқув маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2908
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+