Конституция – фаровон турмуш ва тараққиёт асоси

07.12.2020, 15:45

Конституция – фаровон турмуш ва тараққиёт асоси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Сайхунобод тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Конституция – фаровон турмуш ва тараққиёт асоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар Конституция мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, халқимизга тинч, фаровон ҳаёт яратиш ва Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда иштирок этган туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров иштирокчиларга Конституциянинг боблари, ундаги бўлимлар мазмун-моҳияти ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Сўзга чиққан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи, депутат Иномжон Усмонов йиғилганларни қутлуғ сана билан табриклади ва ёшларга давлатимиз томонидан яратилган шароитлар ҳақида гапириб ўтди.

Якунда ўқувчиларга Конституцияга оид тест саволлари берилиб, ғолибларга партиянинг совғалари ва ташаккурномалари тақдим этилди. Шунингдек, депутат фаол иштирокчиларга бадиий китоблардан иборат ўз эсдалик совғаларини топширди.

Сана муносабати билан туман ахборот-кутубхона марказида ўтказилган тадбирда туман Кенгаши депутати Т.Хасанова ўз номидан марказга бадиий адабиётлар совға қилди.

Тадбирда А.Эрназаров томонидан ноанъанавий усулда викторина ташкил этилиб, ғолибларга партиянинг совғалари топширилди ҳамда кутубхонага бадиий адабиётлар тақдим этилди.

Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

О`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+