“O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” гуруҳида навбатдаги мулоқот

10.11.2017, 17:56

“O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” гуруҳида навбатдаги мулоқот

Кеча O‘zLiDePнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” гуруҳида халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Мустафохон Султоновнинг 19-Бешкент сайлов округи сайловчилари билан онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида сайловчилар депутатга турли мавзу ва муаммоларни қамраб олган йигирмадан ортиқ саволлар билан мурожаат этишди.

“Каҳлак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳрижон Ўринов йиғин ҳудудидаги мактабгача таълим муассасасининг эски биноси ҳудуд аҳолиси томонидан  ноқонуний эгаллаб олингани ва бунинг натижасида маҳалладаги 30 дан зиёд бола Бешкент шаҳридаги боғчага қатнаётганини билдирди.

Депутат мазкур муаммо илгари ҳам сайловчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганини таъкидлаб, туман халқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига депутатлик сўрови билан чиққанини маълум қилди. Депутатнинг ишонч билан таъкидлашича, мазкур муаммо туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда ва тез орада болалар боғчаси қайта фаолият бошлайди.   

  “Фарзандларимиз учун 1988-1989 йилларда янги мактаб биноси қуриш учун пойдевор ташланиб, 20 фоиз қурилиш ишлари бажарилган эди. Аммо номаълум сабабларга кўра қурилиши ишлари тўхтаб қолди. Бугунги кунда 2 гектар майдондаги чала қурилиш аянчли ҳолга тушиб қолган. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Имкон бўлса мазкур мактаб қурилишини тезлаштиришда амалий ёрдам берсангиз”.

 “Бодомзор” маҳалласи фаоли Боймурод Қиёмов мулоқот гуруҳи орқали ана шундай мурожаат билан чиқди.

Депутат сайловчиларга мактаб биноси қурилишини 2018 йил вилоят қурилиш режасига киритиш учун вилоят инжениринг компаниясига депутатлик сўрови билан мурожаат этишини билдирди. 

Мулоқот чоғида сайловчилар йўлларни таъмирлаш, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича 20дан зиёд саволлар билан мурожаат қилишди. Мазкур муаммоларнинг барчаси депутатлик назоратига олинди.  

                   O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1840
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP аъзоси Бахадирханова Нилуфар 2018-05-23 14:19:12

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларининг ўрнатилиши натижасида, ишбилармонлик муҳити яхшиланиб, бизнесни қўллаб-қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, эркин иқтисодий зоналарда инвесторлар учун шароитлар яратиш каби муҳим аҳамиятга эга ишларнинг амалга оширилишига ишонаман.


Бабаев Абулкосим бошлангич партия ташкилоти раиси. Тўрткўл тумани2018-05-15 14:09:56

Ушбу мустаҳкам пойдевор асосида биз бундан буён ҳам халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва қардошлик алоқаларини ривожлантирамиз ва мустаҳкамлаймиз.


насиба-СТМ, Нукус2018-05-15 11:48:07

Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида имзоланган хар бир хужжат икки давлат ўртасида сиёсий, савдо иқтосодий, инвестициявий мухитни яхшилашга кўмак беради. Икки давлат тадбиркорлари учун яратилаётган катта имкониятдир.


Узоқжон Хамираев O’zLiDeP Пахтачи тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-10 20:40:21

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи хар икки давлат фуқароларини манфаатлари учун ва ўзаро борди келди муносабатларини янада ривожланишига катта йўл очиб берди. Икки давлат тадбиркорлари учун хам имкониятлар янада кўпайди бу дегани икки давлат иқтисоди сезилари даражада яхши томонга ўзгаради.


Тошкент шахар Шайхантахур туман Халк депутати Расулев Бобиржон Атхамович2018-05-04 19:09:40

Албатта кушни давлатлар билан маданий ва иктисодий аълокаларни яхшиланиши, хар биримиз учун кувонарли хол, лекин хусусан Туркманистон билан булган аълокаларнинг мустахкамланиши алохида эътиборга лойик. Чунки бизнинг Ватанимиз билан Туркманистон давлатининг таърихи, тили , урф одатлари жихатидан жуда хам бир бирига якин. Шундай экан бу аълокаларнинг яхшиланишидан, хар икки давлат хам, хар икки халк хам манфаатдор булиши аник.


М.Ҳамроев O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-01 14:37:56

Ўзбекистон-Туркманистон ўртасидаги бу ҳамкорлик икки қардош халқнинг истиқболини янада юксак чўққиларга олиб чиқишига ишонаман.


Л.Тоғаев Тошлоқ тумани Кенгаши депутати2018-04-30 14:35:57

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи ва унда кўриб чиқилаётган масалалар партиямиз учун ҳам ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Зеро, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам халқаро иқтисодий интеграциялашув ва жаҳон бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улушини кенгайтириш учун мақбул шароитларни яратиш тарафдори. Экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаш иқтисодий соҳадаги дастуримизнинг энг муҳим қисми ҳисобланади.2 давлат чегаралари хамиша мустахкам бўлсин. Тадбиркорларимиз бизнесида катта ютуқларга бой бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+