Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда O‘zLiDeP зиммасига катта масъулият юклайди

23.01.2018, 16:10

Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда O‘zLiDeP зиммасига катта масъулият юклайди

2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда алоҳида эътибор “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган тамойил ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоянинг, энг аввало, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг реал ҳимоя қилинишини таъминлаш орқали ҳаётга амалий татбиқ этилишига қаратилди.  Натижада  халқ фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва қонун  устуворлигин  таъминлаш борасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда 900 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бу эса халқимиз турмуш тарзини янада яҳшиланишига олиб келди.

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ислоҳотларнинг бардавоми сифатида бажаришимиз лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. Дастурда белгиланган иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар жорий йилда мамлакатимизнинг иқтисодиётни янада юксалишига хизмат қилади.

Дастурда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилинганлиги айнан партиямиз элокторатлари бўлган тадбиркорлар учун айни муддао бўлди. Бу тадбиркорларни назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишлари учун замин яратади. 

Ўйлайманки, Давлат дастуридаги амалга оширилиши белгиланган ислоҳотлар  мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш билан биргаликда партиямиз зиммасига катта масъулият юклайди. Бунда ҳар биримиз шахсий масъулиятимизни ҳис қилган ҳолатда ўз вазифаларимизни бажаришга ҳаракат қилишимиз лозим.

Носиржон АБДУЛЛАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1700
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+