Чинозлик тадбиркор ва фермерларни қандай муаммолар қийнамоқда? (ВИДЕО)

07.12.2020, 16:35

Чинозлик тадбиркор ва фермерларни қандай муаммолар қийнамоқда? (ВИДЕО)

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Чиноз тумани ҳокимлигида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербоев, Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутатлари, фермер ва тадбиркорлар, маҳалла фаоллари ҳамда ҳокимият мутасадди раҳбарлари иштирокида мавжуд муаммоларни қонунлар доирасида ечишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида форумнинг мақсад ва вазифаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш тўғрисида йиғилганларга маълумот бериб ўтилди.

Очиқ мулоқотда тадбиркор ва фермерлар томонидан банкдан кредит олишда қийинчиликларга дуч келаётганлиги, ер олишдаги муаммолар, кадастр, ортиқча аралашувлар шу каби кўплаб муаммолар ўртага ташланди.

Йиғилиш жараёнида фермер ва тадбиркорлар, депутатлар, маҳалла фаоллари томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарият қисми тегишли мутасадди раҳбарларга, муддати белгиланган ҳолда, топшириқлар берилди.

Ахрор Тўйчиев,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    901
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+