Олий таълим тизими такомиллаштирилмоқда

23.01.2018, 16:24

Олий таълим тизими такомиллаштирилмоқда

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини такомиллаштириш, ёшларга замонавий талаблар асосида таълим бериш бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир. Бу борада олий таълим муассасаларига бўладиган тест синовларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жараённи амалга оширишда Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўплаб вазифалар белгиланган.

Бу борада олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, тест синовларини ўтказишнинг шаффоф механизмларини жорий этиш белгиланган. Биргина олий таълим муассасаларига кириш бўйича тест синови натижалари тест ўтказилган куннинг эртасигаёқ эълон қилиниши олий таълим тизимидаги турли фирибгарлик  ва коррупцияни олдини олишда муҳим қадам бўлади.

Яна бир жиҳатга алоҳида эътиборингизни қаратмоқчимиз. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада такомиллаштириш, пуллик хизмат кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантирилиб борилади.

Таълим тизимида амалга оширилаётган бу ислоҳотлар фарзандларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлашда муҳим қадамдир, уларнинг қобилияти ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларимиз қалбида она юртга садоқат ҳамда фидойилик туйғуларини камол топтиришнинг бош омилидир.

М.АСРАНҚУЛОВА,

O`zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+