“Ёш либераллар” клуби аъзолари қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

23.01.2018, 16:49

“Ёш либераллар” клуби аъзолари қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари қошида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда вакиллик органлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, қонун лойиҳаларига ёшларнинг доимий равишда таклифларини бериб бориш механизмини йўлга қўйиш, қонун қабул қилиш жараёнларида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, депутатлар билан доимий мулоқотини ташкил этиш  маҳаллаларда ишсиз юрган уюшмаган ёшларни аниқлаб, уларни ишга жойлаштириш, ёшлар ҳаётида, ёш тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммоларни ўрганиб Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритиш орқали ижобий ечимини топиш чораларини кўриш мақсадида “Ёш либераллар” клуби ташкил этилган эди.

Партия Жиззах вилоят Кенгашида фаолият юритаётган ушбу клуб аъзолари ва ёшлар иштирокида “Қонунлар фаровон ҳаёт гарови” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда ёшларга мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган сиёсий янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган янги қарорлар, фармонлар, янги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, “Ёш либераллар” клуби аъзолари томонидан жойларда кенг муҳокама қилинаётган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларига таклифлар берилди.

  O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+