“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми нега мактабда ўтказилди?

11.12.2020, 17:00

“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми нега мактабда ўтказилди?

O'zLiDePнинг “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми кўп сонли ўқитувчиларнинг талабларига мувофиқ Навоий вилояти Конимех туманидаги 9-умумтаълим  мактабида ўтказилди. Форумда O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходимлари, партиянинг Конимех туман Кенгаши аъзолари, депутатлар, тадбиркорлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

Юзма-юз мулоқотларда кредит, мутахассислик асосида ишга жойлашиш, имтиёзли кредитларни бериш тартиби, тадбиркорликни бошлаш билан боғлиқ муаммолар,  истеъмол кредитини тақсимлаш асослари каби масалаларда савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Жумладан, қизи тиббиёт коллежини тугатиб, мутахассислиги бўйича иш тополмаётган мурожаатчига, нима учун айнан мутахассислик бўйича ишлаши керак, деган тўхтамга келгани сўралди. Иш ўрни топилгунга қадар ҳам кичик тадбиркорлик бошлаши мумкинлиги, жойлардаги тадбиркорлар билан мулоқотлар давомида ўз уйида патирчилик, ҳунармандчилик, касаначилик  билан шуғулланаётганлар фааолияти ўрганилгани ва бу Президентимизнинг оилавий тадбиркорликка алоҳида аҳамият бериши бежизга эмаслиги мисоллар билан айтиб ўтилди.

Худди шундай тикув машинкаси ўқитувчиларга ҳам имтиёзли кредит асосида бериладими, ўқитувчи иш билан бирга тадбиркорлик қиламан деса, қандай йўл тутиши мумкин каби саволлар ҳам ўртага ташланди.

Шу ва шу каби қатор саволларга банкларнинг  мутасаддилар ходимлари томонидан тўлиқ маълумотлар тақдим этилди. “Бир йилга яқин вақтдан буён кредит ололмаяпмиз” мазмунидаги мурожаатлар эгаларига кутилмаган пандемия тарқалиши туфайли кредит беришнинг тўхтатилгани ва бу ҳолатнинг асосли сабаблари тушунтирилди.

Тадбикорлар ва депутатлар мулоқотидан илҳомланган 9-мактаб ўқитувчилар жамоаси мактаб ҳовлисида бўш турган ерда иссиқхона ташкил этиш ва меҳнат дарсларида  ўқувчиларни ҳам томорқа тадбиркорлигига йўналтириш таклифини ўзаро ўртоқлашишди.

Бажарилиши жиҳатидан жиддийроқ масалалар депутатлар зиммасига юклатилиб, уларнинг  ҳал этилиши депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олиниши белгиланди.

                                      O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1049
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+