Сурхондарёлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилдими?

11.12.2020, 17:49

Сурхондарёлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилдими?

Тадбиркорлик қилиш ниятида бўлганларга кўмак учун давлат томонидан қанча имтиёз ва имкониятлар яратилди. Билган бундан фойдаланиб, бизнесини олға силжитмоқда. Билмаган ҳалиям майда муаммоларга ўралашиб, кимга мурожаат қилишини билмай сарсон бўлиб юрибди. Кўринадики, демак, бугунги қонунлардан, меъёрий ҳужжатлардан хабардор, умуман хат-ҳужжатни тушунадиган, ҳуқуқий саводи юқори бўлган киши ўз йўлини топиб олиши қийин бўлмайди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар” форумида айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди. Унда вилоят адлия бошқармаси мутахассиси “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Президент фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходими эса хотин-қизларга даромад олишга қаратилган мақсадлар учун 25 миллион сўмгача ажратиладиган 4 фоизли қарз маблағи, 3 йил муддатга 225 миллион сўмгача бериладиган имтиёзли кредит ҳақидаги қимматли маълумотларни ҳам айтиб ўтди. Ишни нимадан бошлашни билмайдиган хотин-қизлар учун эса зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизими жорий этилаётгани ҳам эслатиб ўтилди.

Форумда сўзга чиққан O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Рўзиев, вилоят Кенгаши депутати А.Норқобиловлар мамлакатнинг олиб бораётган тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи сиёсатидан кўзланган мақсад партиямиз дастурида ҳам ўрин олганлигини алоҳида таъкидлашди. O'zLiDeP тадбиркорларга кўмак беришга доим тайёрлигини айтишди.

Шунингдек, тадбирда тадбиркорлар ва депутатлардан ташқари тижорат банкларининг вилоят филиллари вакиллари ҳам иштирок этишди. Улар банклар томонидан ажратиладиган кредит маблағлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Форум давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳамда таклифларини ҳам билдиришди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    858
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азамат2020-12-12 23:24:47

Мен уз бизнес режамди амалга оширишим учун бакдан 60 000000 кредит олмокчи эдим,банк масул ходимлари таминот керак деди,агар менда уша 60 000000 таминот буса кредитни нима кераги бор.Таминотсиз кредит олишди иложи йукми


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+