O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан ички йўллар таъмирланди

14.12.2020, 14:32

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан ички йўллар таъмирланди

Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашида 10 кишидан иборат O`zLiDeP депутатлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда депутатлар томонидан кўплаб масалалар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шерзод Амировга туманнинг Ёрқин маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушган эди. Маҳалла фуқаролари “Боғбон” кўчасини таъмирлаш масаласини ўртага ташлади.

Кўчада истиқомат қилаётган аҳоли бу муаммо юзасидан бир қатор мутасадди ташкилот вакилларига мурожаат қилиб кўришди. Натижа бўлмагач, куз-қиш мавсумининг ёғин-сочин ойлари яқинлашиб қолганидан хавотирга тушган аҳоли ўзлари ишонч билдирган депутатга мурожаат қилишга қарор қилишди. Ўз фаоллиги, жонкуярлиги билан сайловчилар ишончини қозонган депутат бу масалани ижобий ҳал қилишга астойидил киришди. Бир қанча депутатлик сўровлари чиқарилди. Депутат мазкур масалани қисқа муддат ичида тумандаги сектор ва мутасадди раҳбарларга нечоғлик долзарб эканлигини  тушинтира олди.

Натижада муаммо ўз ечимини топди. Ниҳоят Конституция байрами арафасида депутат ташаббуси билан мазкур “Боғбон” кўчасининг 500 метр қисмига тўлиқ тош шағал қопламаси ётқизиб берилди. Бу эса ҳудудда яшовчи 1000 нафарга яқин аҳоли, ёшу қарини бирдек қувонтирди.

Аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат назоратга олинаётганлиги, уларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинаётгани жойларда фаолият олиб бораётган партия фаоллари ва депутатларимизнинг аҳоли ишончини қозонишига ҳамда  электорат вакиллари ва кенг жамоатчилик ўртасида партиянинг сиёсий обрўси янада ошишига ҳисса қўшиши табиий.

 Олим Норжигитов

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+