Тадбиркор ишончи депутатга алоҳида масъулият юклайди

14.12.2020, 14:34

Тадбиркор ишончи  депутатга алоҳида масъулият юклайди

O'zLiDePнинг янги истиқболли лойиҳаси - “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасидаги навбатдаги тадбир Дўстлик туманидаги Давлат хизматлари марказида ташкил этилди. Бу бежиз эмас. Чунки, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти дебочаси айнан мана шу манзилдан бошланади.

Мулоқот форумида маҳаллий кенгаш депутатлари, БПТ раислари ва фаоллари, кичик бизнес вакиллари, оилавий ва бошқа турдаги тадбиркорлик фаолияти билан банд шахслар билан бир қаторда энди ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган фуқаролар ҳам иштирок этишди.

Туманда бугунги кунда мавжуд 9649 та хонадонда 66 300 нафар аҳоли истиқомат қилади. Коронавирус пандемияси туфайли келиб чиққан муаммолар бу ерда ҳам тадбиркорларни четлаб ўтмади. Айни пайтда туманда ишсизлик даражаси 13,5 фоизни ташкил этмоқда. Ишсизларнинг 1600 нафардан ортиғини ёшлар ташкил этмоқда. Ўз – ўзидан тушунарлики, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг синалган ва ишончли воситасидир.

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашида 10 нафар O'zLiDeP депутатлик гурҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. 2982 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 62 та бошланғич партия ташкилотлари уларнинг энг яқин кўмакдошлари ҳисобланади. 

Тадбиркор – депутат – мутасадди ташкилот вакили кўринишини олган ўзаро мулоқотлар жонли тарзда ўтиб, баҳс мунозараларга бой бўлди. Муҳими тадбирга ташриф буюрган тадбиркорлар, энди ўз бизнес фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан форумда иштирок этган ҳамкор ташкилот вакилларига яна бир бор мурожаат қилиб, атрофлича жавоблар олдилар. Депутатлар ҳам ўзларига қилинган мурожаатларни назоратга олиб, қисқа муддатларда партиявий воситалар билан ечиш чораларини кўрадиган бўлдилар. Туман миқёсида ечими топилмаган масалалар умумлаштирилиб вилоят, республика миқёсида ҳал қилиш учун тегишли ташкилот ёки муассасаларга юбориладиган бўлди.

Муҳими тадбирга ташриф буюрган фуқаролар, у тадбиркорми ёки эндигина тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлиб турган ёшларми форумда айтиб ўтилган таклиф ва мулоҳазалар, кўтарилган муаммолар қоғоздагина қолиб кетмаслигига, улар билан депутатлар ва мутасаддилар астойидил шуғулланишларига ишонч билан тарқалишди. Бу ишонч эса дастлабки навбатда депутатларга  масъулият юклаши шубҳасиз.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида тумандаги "Ғафур Ғулом" МФЙ қошида ташкил этилган БПТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конститутция менинг тақдиримда” мавзусида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+