O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Самарқанд вилоят Инвестиция бошқармасининг ҳисоботини эшитди

24.01.2018, 15:26

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Самарқанд вилоят Инвестиция  бошқармасининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят Инвестиция  бошқармасининг 2017 йил давомида амалга оширган ишлари ва 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари юзасидан ахбороти эшитилди.

Дастлаб депутаталар Самарқанд вилоят Инвестиция  бошқармаси Регионал хорижий инвестецияларни шакллантириш бўйича бош мутахассиси Нодир Бурхоновнинг ахборотини эшитишди.

Мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва сармоявий фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, вилоятда инвестициявий муҳитни яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишлари самарадорлигини ошириш, инвестиция салоҳиятини ривожлантириш, инвесторлар билан ишлаш, лойиҳаларни тайёрлаш, уларни амалга ошириш, мониторинг қилиш йўналишларида янги, ноанъанавий ва инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида 291 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар рўйхатга олинган бўлиб, шулардан 56 таси 2017 йилда янги ташкил этилган. Ўтган 2017 йилда вилоятда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳудудий дастури доирасида хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги 33 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилган.

Масалан, Самарқанд шаҳрида “SAMARKAND APPAREL” ҳамда “YANG VONG”( Жанубий  Корея) қўшма корхонаси негизида тўқимачилик махсулотларини ишлаб чиқариш, Булунғур туманида “SAMARKAND GARDEN PLAST” ҳамда  “DENIX ALLIANCE LTD” (Буюк Британия)  қўшма корхонаси негизида  интенсив боғ барпо этиш ва қишлоқ хўжалиги махсулоттарини сақлаш, Пахтачи туманида “GRANIT”  ҳамда "PLOFWORK SYSTEMS LP" (Канада)- шағални  қайта ишлаш  лойиҳаларидир.

Ушбу лойиҳалар доирасида 43,2 млн. доллар миқдоридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиб, ҳар бир инвестиция лойиҳалари бўйича мақсадли ишлар амалга оширилган.

– 2018 йилда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда вилоятда умумий қиймати 407,99 млн. АҚШ долларлик 50 та хорижий инвестицияни жалб қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилган, – дейди  вилоят Инвестиция  бошқармаси Регионал хорижий инвестецияларни шакллантириш бўйича бош мутахассиси Нодир Бурхонов. – Унинг 365,81 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади ва  жорий йилда 295,6 млн. АҚШ доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳаларни амалга оширилиши 2 минг 650 иш ўринларини яратиш имконини беради.

Мазкур тадбирлар натижаси ўлароқ, умумий қиймати 337 млн. долларга тенг бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги 2 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилган. Булар, Жанубий Кореянинг "Shinwoo 21" LTD компанияси билан Пайариқ туманида қиймати 85 млн. долларлик замонавий иссиқхона ташкил қилиш, Қозоғистоннинг “INVEST CONSALT AND NETWORK-ICAN MCHSH” компанияси билан Нуробод туманида "Navoi Metal Mash" MChJ билан биргаликда қиймати 250 млн долларлик цемент ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиш лойиҳаларидир.

Депутатлар томонидан ҳудудларда муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тадбиркорлар учун семинар тренинглар ташкил этиш, вилоятининг инвестицион имкониятлари ва инвесторлар учун яратилган қулайликларини кўрсатувчи маълумотлар билан таништириш юзасидан таклифлар берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

    O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1779
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+