Хонободлик ёшлар БПТ томонидан тадбиркорликка йўналтирилди
18.12.2020, 16:20
Камронбек Олимов Хонобод шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби битирувчиси. Тадбиркорликка иштиёқи баланд. Сиёсий жараёнларга ҳам бефарқ эмас. Таълим даргоҳи кошидаги O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти аъзоси сифатида янги ғоя ва ташаббусларни илгари суради. Ёшлар қаноти лойиҳаларининг фаол иштирокчиси. Ўзини банд қилиш учун тадбиркорликни йўлга қўйиш истаги томорқачилик фаолияти билан шуғулланишига мақсад бўлди.
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи ташаббуси билан айни мактабда ўтказилган “Бугунги ёшлар – эртанги Ўзбекистон келажаги” мавзусидаги давра суҳбати Камронбек каби ташаббускор ёшлар учун муддао бўлди. Партиянинг Хонобод шаҳар кенгаши томонидан юқори савияда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилган мазкур тадбирда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъолари ҳам иштирок этдилар.
-Бугун ёшларга кўрсатилаётган эътибор ҳар қачонгидан юксак, - дейди халқ депутатлари Хонобод шаҳар кенгаши депутати Ф. Абидов. – Уларнинг қизиқишлари ҳам бир олам. Айниқса, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолияти мустақил ҳаётларини йўлга қўйишда муҳим босқич бўлишини ҳис қилаётганлари қувончли. Тадбиркда ҳам аксарият оилавий тадбиркорликни, якка тартибдаги тадбиркорликни бошлашда банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланишда маслаҳат ва тавсияларни бердик.
Тадбир якунида қуйи тузилманинг фаол аъзоларига партия вилоят кенгашининг ташаккурнома ва эсдалиқ совғалари топширилди.
Диёрбек АБДУСАМАТОВ,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг