Бекободда депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти бўлиб ўтди

18.12.2020, 16:45

Бекободда депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ташаббуси билан  партиянинг “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида Давлат хизматлари марказида мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида тадбиркор Бекзод Алижонов нонвойчилик билан шуғулланаётганлиги, ҳозирги кунда онасининг бетоблиги сабаб ушбу фаолиятни вақтинча тўхтатиш истагидалигини, лекин солиққа доир айрим масалаларда тушунмовчиликларга дуч келганлигини билдириб мурожаат этди.  Бу масаласига шаҳар Солиқ инспекцияси мутахассиси Неъматжон Шамсиддинов ва партия депутати Ўғилой Мирзамуротовалар қонуний тушунтиришлар бериш ва шу билан бир қаторда ҳужжатлаштириш ишларида амалий ёрдам кўрсатадиган бўлишди.

Шунингдек, яна бир Тадбиркор Покиза Алимованинг тадбиркорлик субъекти жойлашган жойда оқава сув (конализация) қувурларининг аҳоли учун ҳам ноқулайликлар келтираётганлиги, носозлигини билдирди ва пандемия даврида нонвойчилик фаолияти билан шуғулланиб, тўловларни ўз вақтида бажаришига қарамасдан, газ таъминотидан қарздорлик борлиги, яъни устама (пения) ҳисобланганлиги юзасидан мурожаат этди.

Бу мурожаат юзасидан “Бекободшаҳаргаз” газ  таьминоти бўлими ходимининг сўзини тинглаган ҳолда партия депутатлик гуруҳи раҳбари Убайдулла Мирзаев “Бекободшаҳаргаз” газ  таьминоти бўлимига депутатлик сўрови орқали мурожаат этиб, ушбу масалага ижобий ечим топишини билдириб ўтди ва йиғилишнинг қарор қисмига киритди.

Мулоқот сўнгида, O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Бекобод шаҳрида пандемия даврида олиб борган фидокорона меҳнатлари,  партия фаолиятидаги фаол иштироклари учун депутатлар ҳамда партиянинг фаол аъзоларига ташаккурномалар топширилди.

Форум доирасида айрим муаммолар жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларни тегишли ҳамкор ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориш орқали кўриб чиқилишини ва назоратга олишга келишиб олинди.  

Ахрор Тўйчиев,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    848
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2020-12-21 10:41:56

Партиямиз ташбаббуси билан жойларда ташкиллаштирилаетган форумларда асосий максадимиз хам электоратимиз булган тадбиркорлик сохасини янада ривожлантиришда амалий ердам курсатиш ва уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш. тадбиркорлик сохасидаги тусикларни бартараф килишдан иборат. Президентимиз айтиб утганидек хар бир муоржаат остида инсон такдири етади, демак биз партия фаоллари хар бир мурожаатнинг адолатли ечим топиши тарафдоримиз


Рахманова Гульнара Арзеновна2020-12-21 09:27:25

Жамиятимизда давлат органлари халкимиз учун фидойилик билан ендашиб огрини енгил килиб амалий ердам курсатиб халкимиз розилигини таьминлоб келмокда. Бу албатта келажакга катта кадамлар бошламаси. Юртимиздаги янгиланишлар айкин далили. Мурожаатларнинг оз вактда ечимини топиши фукораларнинг депутатларимизга ишончини оширади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+